"Лидс" клуби "Лечче" ҳужумчиси Николя Крстовични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sky Sport Italia.
Манбага кўра, 25 ёшли черногориялик футболчининг трансфери учун Италия клуби 25 миллион евро сўрамоқда. Инглиз клуби раҳбарияти бундай суммага рози.
2024/25 йилги мавсумда Крстович "Лечче" сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













