Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"МЮ" катта маош сабаб Рэшфорд билан хайрлаша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфордни сотиш бўйича музокараларда олдинга силжий олмаяпти - "Manchester Evening News" нашрининг ёзишича, бунга асосий тўсиқ футболчининг юқори маоши.

Журналист Самюэль Лакхерстнинг маълум қилишича, "Астон Вилла"даги ижарадан қайтган инглиз молиявий масалада ён босмоқчи эмас. Унинг "Олд Траффорд"даги йиллик маоши 18 миллион евродан ошади - потенциал харидорларнинг аксарияти бу суммани тўлай олишга тайёр эмас. Рэшфорднинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади, футболчининг ўзи эса фаолиятидаги пасайишга қарамай, фойдали шартлардан воз кечишни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ, ОАВда унга "Барселона"дан қизиқиш борлиги айтилганди, аммо ҳозирги воқелик фонида трансфер амалга ошиши даргумон. Шу тариқа, "МЮ" қийин аҳволга тушиб қолди: клуб Рэшфорд учун Аморим бошчилигидаги лойиҳада келажакни кўрмаяпти, аммо унинг қиммат шартномаси туфайли ундан ажрала олмайди.

Киритилди: 12:01, 21.06.2025.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.