"Тоттенхэм" "Вест Хэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммад Кудуснинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Goal.com.
Манбага кўра, 24 ёшли ганалик ёзги трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин. Бунгача футболчига "Ньюкасл" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётган эди. Daily Mail нашрининг ёзишича, футболчининг шартномасида тахминан 101 миллион евро миқдоридаги товон пули бор.
Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.
2024/25 йилги мавсумда Кудус барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













