Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасида навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтди. Тошкентдаги “Жар” стадионида “Пахтакор” жамоаси “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғузорда эса “Шўртан” “Сурхон”ни 2:1 ҳисобида енгди.

Тошкентдаги учрашувнинг ҳисобини 17-дақиқада Диёр Холматов очди. У ажойиб комбинацион ҳужум якунида тўпни дарвозага йўллаб, “Пахтакор”ни олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунига яқин — 90+5-дақиқада Брайан Риаскос рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний натижани белгилади — 2:0. Ушбу ғалаба эвазига “Пахтакор” ўз очколари сонини 22 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди. “Қўқон-1912” эса 12 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Ғузорда кечган ўйин анча қизғин бошланди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Ҳумоюн Шербўтаев ҳисобни очиб, “Сурхон”ни олдинга олиб чиқди — 0:1.

34-дақиқада меҳмонлар бир ўйинчидан маҳрум бўлди. Суннат Ҳамиджонов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Ушбу вазиятдан кейин мезбонлар ташаббусни ўз қўлига олди.

Биринчи бўлимнинг 45+2-дақиқасида Ғанишер Қодиров ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса Аброр Тошқўзиев “Шўртан”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу натижа ўйиннинг охиригача ўзгармади. “Шўртан” 3 очкони қўлга киритиб, очколар сонини 9 тага етказди. Шунга қарамай, жамоа турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда. “Сурхон” эса 14 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси

13-тур

22 июнь, якшанба

“Пахтакор” — “Қўқон-1912” 2:0
Голлар: 1:0 — Диёр Холматов (17), 2:0 — Риаскос (90+5).

“Шўртан” — “Сурхон” 2:0
Голлар: 0:1 — Ҳумоюн Шербўтаев (7), 1:1 — Ғанишер Қодиров (45+2), 2:1 — Аброр Тошқўзиев (66).

Киритилди: 23:17, 22.06.2025.
Ўқилди: 2176 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик