Аарон Рэмсдейл Туркия чемпиони сафига бориб қўшилиши мумкин.
The Times хабарига кўра, дарвозабонни "Галатасарой" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Саутгемптон" АПЛни тарк этгач, инглизни тахминан 20 млн фунтга сотиб олиш мумкин - товон пули шартномада кўрсатилган. Бироқ, истанбулликлар уни ижарага олишга уриниб кўриши мумкин.
Шунингдек, ЖЧ-2026га боришга умид қилаётган Рэмсдейлга "Вест Хэм" ва "Лидс" даъвогарлик қилмоқда.













