Кириш Регистрация

«Атлетико» ғалаба қозонди, лекин Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "B гуруҳи" 3-тур доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг «Атлетико» жамоаси Бразилиянинг «Ботафого» жамоасига қарши майдонга тушган бўлса, «ПСЖ» клуби «Сиэтл Саундерс»га баҳсда иштирок этди.

Мадридликлар Бразилия жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашувда ягона голни Антуан Гризманн 87-дақиқада Хулиан Альвареснинг узатмасидан сўнг киритди. Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» 6 очко жамғарди ва ўзаро ўйинлар натижалари бўйича 3-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди. «Ботафого» ҳам 6 очко тўплади, лекин иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди.

“Сиэтл Саундерс”ни мағлуб этган “Пари Сен-Жермен” жамоаси эса "B" гуруҳи ғолибига айланди. Учрашувнинг 35-дақиқасида “ПСЖ”нинг қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди. 68-дақиқада эса жамоа ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати — 2025. B гуруҳи. 3-тур
2025 йил 23 июн, душанба. 22:00 МСК
Атлетико Мадрид - Ботафого - 1:0
Гол: 1:0 — Гризманн (87)

Сиэтл Саундерс - ПСЖ - 0:2
Голлар: 0:1 — Кварацхелия (35'), 0:2 — Ҳакимий (67')

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-ятТ-НОчко
1 ПСЖ 3 2 0 1 6-1 6
2 Ботафого 3 2 0 1 3-2 6
3 Атлетико 3 2 0 1 4-5 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0 0 3 2-7 0

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:34, 24.06.2025.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.