Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг эксклюзив маълумотларига кўра, клублар ҳозирда 21 ёшли Андреас Шельдерупнинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. Норвегиялик вундеркинд Сеск Фабрегас жамоасининг устувор мақсади ҳисобланади.
Қишда “Бенфика” Европанинг етакчи клубларининг Шельдеруп борасидаги бир қанча таклифларини рад этди. Унинг клуб билан шартномасида товон пули 100 миллион еврони ташкил этади.
2024/25 йилги мавсумда Андреас Шельдеруп "Бенфика" сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













