"Барселона" ярим ҳимоячиси Пабло Торре Испания чемпионатининг бошқа клубига ўтиши мумкин.
22 ёшли футболчига "Мальорка" қизиқиш билдирмоқда. Jijantes хабарига кўра, клублар ўртасида футболчи бўйича музокаралар олиб борилмоқда. "Барселона" Торресни сотишга тайёр, аммо барибир унинг катта салоҳияти бор деб ҳисобламоқда, шунинг учун улар битимга биринчи навбатда қайта сотиб олиш бандини киритмоқчи, дейди манба.
Пабло Торре ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоасининг 14 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.













