"Атлетико" "Интер" ярим ҳимоячиси Карлос Аугусто хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Миланликлар 26 ёшли футболчини сотмоқчи эмас, дея хабар бермоқда журналист Жанлуижи Лонгари.
"Интер"нинг бу позицияси мураббий ўзгарганидан кейин энди мустаҳкамланди - июнь ойи бошида Симоне Индзаги ўрнига Кристиан Киву иш бошлади.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи клуб сафида А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













