Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон делегациясининг бир гуруҳи Инчхонга жўнаб кетди

Баҳо:
+1 | -

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29 июнь – 6 июль кунлари Инчхон шаҳрида (Жанубий Корея) ёпиқ иншоатларда ўтказиладиган спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича IV Осиё ўйинлари ўтказилади.

Қитъа миқёсида ўтказиладиган мазкур йирик спорт байрамида Осиёнинг 45 давлатидан келган 2400 нафар спортчи, спортнинг 12 турида ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Ушбу мусобақада 52 нафар Ўзбекистонлик спортчилар ҳам кураш, шахмат, Е-спорт, футзал, муайтай ва кикбоксинг спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

27 – июнь куни маҳаллий вақт билан 14:00да (Тошкент вақти билан 17:00да) спорт делегациялари (Осиёнинг 45 давлати вакиллари) истиқомат қиладиган шаҳарчада Ўзбекистон Республикаси байроғининг кўтарилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.

29 – июнда ёпиқ иншоатларда ўтказиладиган спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича IV Осиё ўйинларининг очилишига бағишланган маросим ўтказилади. Ушбу тантанада Ўзбекистон байроғини стадион узра олиб ўтишдек шарафли вазифа футзал бўйича қатор нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндори, терма жамоамиз етакчиларидан бири Фарҳод Абдумавлоновга ишониб топширилди.

Мазкур Осиё ўйинларига халқаро спорт федерациялари томонидан тайинланган ҳакамлар орасида уч нафар ҳамюртларимиз ҳам ўрин эгаллашган. Булар халқаро тоифадаги ҳакамлар Ҳусан Турдиалиев (шахмат), Аҳтамжон Раҳмонов (муайтай) ҳамда Ғуломиддин Саидаҳматов (кикбоксинг).

Ёпиқ иншоатларда ўтказиладиган спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича IV Осиё ўйинлари футзал бўйича мусобақалар билан бошланади. Эркаклар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда 22 терма жамоа 7 гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришадилар. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган ҳамда иккинчи ўринни банд этган терма жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга терма жамоа чорак финалга чиқади.

Ўзбекистон терма жамоаси “G” гуруҳида Афғонистон ва Қатар терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Терма жамоамиз дастлабки учрашувни 27 – июнь (Тошкент вақти билан 21:30да) куни Афғонистонлик футзалчиларга қарши ўтказадилар. Қатар терма жамоаси билан бўладиган гуруҳдаги иккинчи учрашув эса 1 – июль санасига (Тошкент вақти билан 21:30да) белгиланган.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда жами 9 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларни бошлайдилар. Ўзбекистон терма жамоаси “В” гуруҳида Япония, Индонезия ва Хитой термалари билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги биринчи ўйинни 26 – июнь куни (Тошкент вақти билан 14:00да) кунчиқар юрт вакилларига қарши ўтказсалар, 28 – июнда Индонезия (Тошкент вақти билан 14:00да), 30 – июнь куни (Тошкент вақти билан 16:30да) эса Хитой терма жамоаси билан баҳс юритадилар.

Ўзбекистон делегациясининг биринчи қисми (ишчи гуруҳ ва футзал терма жамоалари) 23 – июнь куни, 24 – июнь санасида эса Е-спорт тури вакиллари Инчхонга йўл олишди. Делегациямизнинг қолган аъзолари, хусусан, шахмат ва муайтай спорт турлари вакиллари 29 – июнь куни, кикбоксингчилар 1 – июлда ва ниҳоят миллий курашчиларимиз 2 – июль куни сафарга жўнаб кетадилар.

Биз эса ўз навбатида мазкур Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлаган барча терма жамоаларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:46, 25.06.2013.
Ўқилди: 6922 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.