"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола узоқ вақтдан бери жамоани тарк этиши айтилаётган дарвозабон Эдерсон ҳақида гапирди.
"Эдерсон қоладими? Билмадим. Унинг машғулотлардаги ишидан мамнунман, дейишим мумкин. У ҳали ҳам биз билан эканлигидан хурсандман. Усиз сўнгги ўн йилдаги барча ютуқларимизни тасаввур қилиш қийин. Унинг ҳиссаси жуда катта, мен ундан жуда хурсандман", - дейди Гвардиола.
Эдерсоннинг "Манчестер Сити" билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди.













