Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа вингери Браим Диас ҳақида фикр билдирди.
«Браим — рақобатбардош футболчи. У ўз ролини жуда яхши тушунади. 20–30 дақиқа ўйнаганда ҳам ўйинга хавф олиб киради. Шу билан бирга асосий таркибда ҳам таъсирли бўла олади. Бу жуда муҳим», - деди испаниялик мутахассис "Зальцбург"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.













