Кириш Регистрация

Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Жанубий Суданда давлат тўнтаришини тайёрлаш ва қурол савдосига алоқадорликда айбланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, гроссмейстер Жанубий Судан давлатида ҳокимиятни ағдариш учун мўлжалланган қуролларни харид қилишга алоқадор бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, у жанубий суданлик инқилобчи Питер Ажакни Уолл-стрит молиячиси Роберт Гранери билан учраштириб, натижада Калашников автоматлари, гранаталар ва Stinger зенит-ракета тизимлари учун етти миллион доллар ажратилишига эришган.

Журналистлар Каспаровдан ушбу маълумотларни шарҳлашни сўрашган. У эса қуролли давлат тўнтаришига уринишга алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

“Менинг обрўйим ва тамойилларим аниқ ва ўзгармасдир. Мен ҳаётимнинг катта қисмини фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш ва бутун дунё бўйлаб демократияни тарғиб қилишга бағишлаганман”, деди Гарри Каспаров.

Гарри Каспаров — СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони.У 2005 йилда шахматчилик фаолиятини якунлаган. Шундан буён сиёсат билан шуғулланади.

Россия Адлия вазирлиги 2022 йилда Каспаровни хорижий агент вазифасини бажарувчи жисмоний шахслар рўйхатига киритган. Хорижий молиялаштириш манбалари сифатида Украина ва Human Rights Foundation ташкилоти кўрсатилган.

2024 йил март ойида Каспаров “Росфинмониторинг”нинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган. Бу сафар у экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган шахслар ва ташкилотлар рўйхатига қўшилган. 24 апрелда эса Коми суди Гарри Каспаровни сиртдан қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарган. Суд ҳукмига кўра, у террорчилик жамиятини тузганликда, унга раҳбарлик қилганликда, террорчилик фаолиятини молиялаштирганликда ва уни оммавий оқлаганликда айбланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:01, 27.06.2025.
Ўқилди: 1596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик