"Лос-Анжелес" ҳужумчиси Оливье Жиру Францияга қайтиши мумкин, деб хабар беради Foot Mercato.
Манбага кўра, 38 ёшли форвард "Лилль" билан шартнома борасида келишиб олган.
Жиру 2024 йилнинг ёзидан бери "Лос-Анжелес" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жамоа сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.













