Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес клубнинг асосий футболчиларидан бири - Винисиус Жуниор билан шартнома узайтирилиши мумкинлиги ҳақида очиқ гапирмади.
"Қаймоқранглилар" раҳбари бразилияликнинг келажаги ҳақидаги саволга фақат унинг аҳамиятини таъкидлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.
"У - энг яхшилардан. Узайтириш ҳақида... Бу жараёнда президент асосий роль ўйнамайди," - дея Переснинг сўзларини келтиради Sport.es.













