Жума куни Германия Бундеслигасининг келаси мавсум тақвими эълон қилинди.
Германия чемпионати 22 август, жума куни старт олади. Шу куни амалдаги чемпион "Бавария" ўз майдонида "РБ Лейпциг"ни қабул қилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:30да (Тошкент вақти билан 23:30) бошланади. Қолган ўйинлар 23 ва 24 август кунлари бўлиб ўтади.
Бундеслиганинг дастлабки туридаги ўйинлар жадвали билан танишинг:
«Бавария» - «РБ Лейпциг»;
«Байер» - «Хоффенхайм»;
«Айнтрахт» - «Вердер»;
«Фрайбург» - «Аугсбург»;
«Майнц» - «Кёльн»;
«Боруссия» Мёнхенгладбах – «Гамбург»;
«Унион» Берлин – «Штутгарт»;
«Санкт-Паули» - «Боруссия» Дортмунд;
«Хайденхайм» - «Вольфсбург».













