«ПСЖ» сўнгги 9 учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозона олмади.
Бугун Луис Энрике шогирдлари Лионель Месси тўп тепаётган "Интер Майами"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Охирги тўққизта ўйиннинг саккизтасида ғалаба қозонишган. Уларнинг ягона мағлубиятини "Ботафого" (0:1) келтирди. Бу учрашувларда умумий ҳисоб 27:4.
"ПСЖ" келаси ҳафта охирида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида "Бавария" ёки "Фламенго" билан тўқнаш келади.













