Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Осиё мамлакатларида футболчиларнинг ёши билан боғлиқ чеклов ва имтиёзлар

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг қатор мамлакатларида ёш футболчиларга ўйин амалиёти бериш учун клубларга маълум даражада чеклов ва имтиёзлар мавжуд. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Келинг бугун шу нарсани Осиёнинг қатор мамлакатлари мисолида кўриб чиқамиз

* Эронда 21 ёшгача бўлган 7 та ва яна 23 ёшгача бўлган 7 та футболчини лимитдан ташқарида рўйхатдан ўтказиш мумкин

* Саудия Арабистонида ёш футболчиларни чекланмаган миқдорда рўйхатдан ўтказиш мумкин

* Қатарда ҳар бир клуб максимум 4 та 28 ёшдан катта футболчини лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Шунингдек, клублар икки нафар 21 ёшдан кичик легионер футболчиларни лимитдан ташқарида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

* Индонезияда ҳар бир клуб битта ўйинда 21 ёшдан кичик 1 та футболчини 45 дақиқа ўйнатиши керак

* Қизиқ юриш. Японияда ҳар бир ўйин учун клуб камида 4 та ўз тарбияланувчисини ўйин қайдномасига киритиши керак

* Жанубий Кореяда клублар 1 та ўйин қайдномаси учун 2 та 22 ёшдан кичик футболчини рўйхатдан ўтказиши ва улардан биттаси ўйинни асосий таркибда бошлаши талаб этилади.

* Кўп мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимум чегараси мавжуд. Австралия клублари 9 нафар 20 ёшдан кичик футболчи билан шартнома тузаётганда айнан шу чегарага амал қилмаслик ҳуқуқига эга

* Ливанда янада қизиқроқ бир қоида бор. Унга кўра клублар, лига рўйхатидан ўтказган ёш футболчиларига бир мавсумда 1250 дақиқа ўйин амалиёти бериши керак

Манба: https://t.me/samvelkarlenovich
Киритилди: 13:46, 01.07.2025.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик