“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб муборакликлар устози иштирок этди.
- Аввало қайд этилган натижадан хурсандман. Очиғини айтсам, “Бунёдкор”даги футболчиларнинг жуда кўпчилиги катта маҳоратга эга. Бизнинг таркибда эса ундай ўйинчилар деярли йўқ эди. Шунга қарамасдан, ижобий натижадан умид қилдим. Шогирдларимни ўз кучига ишонтирдим, деб ўйлайман. Тошкентда 1:1 ўйнаган бўлсак-да, жавоб учрашувида бизга осон бўлмайди. “Бунёдкор” гол ура олмаган ўйинни эслай олмайман. Нима бўлган тақдирда ҳам иложи борича чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” мамлакатимизнинг етакчи клуби. Бу жамоа билан куч синашиб, жамоамизнинг бугунги ҳолатига аниқроқ баҳо бериб олдим. Давралар оралиғида таркибга ўйинчи жалб этиш керакми ёки йўқми деган фикрга ҳам бугунги баҳс орқали керакли жавоб топдим, - дейди Александр Андреевич