Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Португалия футбол федерацияси Диогу Жота вафоти муносабати билан баёнот берди

Баҳо:
+-1 | -

Португалия футбол федерацияси “Ливерпуль” ҳужумчиси Диогу Жотанинг вафоти ҳақидаги хабардан сўнг қайғули баёнот билан чиқди. Футболчи автоҳалокатда вафот этди. Жота терма жамоа сафида 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган эди.

“Португалия футбол федерацияси ва бутун Португалия футбол жамоатчилиги бугун эрталаб Испанияда Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силванинг ўлимидан бутунлай вайрон бўлди.

Диогу Жота нафақат терма жамоада 50 га яқин ўйин ўтказган фантастик футболчи, балки у барча жамоадошлари ва рақиблари томонидан ҳурмат қилинадиган, жамоада юқумли табассум ва авторитетга эга бўлган фавқулодда шахс эди.

Диогу ва унинг укаси Андренинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Португалия футбол федерацияси аллақачон УEФАдан термамизнинг аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида Испанияга қарши ўйини олдидан футболчи хотирасини бир дақиқа сукут сақлашни сўраган.

Иккита чемпионни бой бердик. Диогу ва Андре Силванинг ўлими Португалия футболи учун тузатиб бўлмайдиган йўқотиш бўлди ва биз ҳар куни уларнинг меросини ҳурмат қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 14:22, 03.07.2025.
Ўқилди: 1065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.