Мадриднинг "Реал" клуби Франсиско Сотонинг Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) янги раҳбари этиб тайинланишини бироз хавотир ва норозилик билан қабул қилди.
"Бу иккиси бир хил," - дея Сото тайинланишига изоҳ беришди клубдагилар. "Қаймоқранглилар" ҳакамлар корпусида ҳеч қандай ўзгариш кўрмаяпти.
Клубнинг фикрича, "Негрейра иши"нинг акс-садоси давом этмоқда, шунинг учун чуқурроқ ўзгаришлар зарур.













