Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, "Майнц" форварди Жонатан Буркардтнинг "Айнтрахт"га ўтиши якунланган ҳисобланади.
Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг у "Айнтрахт" футболчиси сифатида расман таништирилади. 24 ёшли форвард билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади. Битимнинг умумий суммаси - 23 миллион евро.
Дастлаб, "Майнц" 30 миллион атрофида даромад олмоқчи эди, аммо франкфуртликлар спорт директори Маркус Креше бундай талабларни қондирмоқчи эмас эди. Маълум бир паллада трансфер амалга ошмай қоладигандек туюлди, аммо футболчининг ўзи трансферни талаб қилди, шу боис томонлар келишувга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Буркгардт 2024/25 йилги мавсумда "Майнц" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.













