Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Диогу Жотанинг энг яқин дўсти унга хайрлашув мактубини ёзди

Баҳо:
+2 | -1

Автоҳалокатда вафот этган Диогу Жотанинг ҳаётидаги энг яқин дўсти, Португалия терма жамоаси ва "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ўз дўстига хайрлашув мактубини ёзди.

"Ҳа, биз ҳеч қачон ҳиссиётга берилувчан одамлардан бўлмаганмиз, балки энди шунга бироз афсус қилаётгандирман. Лекин мен сен учун қандай қадрли бўлсам, сен ҳам мен учун шундай қадрли эканлигингни яхши биласан. Сен мен учун дўстдан ҳам ортиқсан — менинг оиламсан. Ҳатто биздан узоқларга кетган бўлсанг ҳам.

Бундан кейин ҳам терма жамоага ҳар келганимда, мен билан бўласан: стол атрофида, автобусда, самолётда… Ҳар доим ёнимда, ҳар доим қалбимда, аввал қандай бўлган бўлса, шундай қолади. Биз яна кулишда, режалар тузишда, ҳамма нарсалар билан ўртоқлашишда давом этамиз. Сен ҳаётимнинг бир бўлаги бўлишинг учун қўлимдан келганини қиламан, сенинг яқинларинг яхши бўлишлари учун ҳам қайғураман.

Ҳаёт бизларни тўқнаштирди, энди ҳеч нарса бизларни ажрата олмайди. Биз аллақачон жуда кўп нарсаларга эришдик, ва биламан — олдиндаги йўлимиз бундан ҳам каттароқ бўлади. Бугундан бошлаб сен доимо мен билан бирга майдонга чиқасан. Ва биз давом этамиз — ҳаммаси бошланган жойдан.

Сени яхши кўраман", - деб ёзди Невеш ўз Instagram саҳифасида.

Киритилди: 17:35, 05.07.2025.
Ўқилди: 2740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.