Кириш Регистрация

Мбаппе "Боруссия Д"га қарши ўйиндан сўнг допинг текширувидан ўтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган "Боруссия" Дортмундга қарши ўйинни якунлагач, стадионда ушланиб қолишига тўғри келди.

Француз иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва 94-дақиқада гол уриб, таблода 3:1 ҳисобини ўрнатди. Гол жамоага ғалаба келтирди, чунки қолган вақтда "асаларилар" орадаги фарқни яна 1 тага қисқартиришга муваффақ бўлишди. El Chiringuito хабарига кўра, учрашув якунлангач, Мбаппе бир соатга стадионда ушлаб турилган - унга антидопинг назоратидан ўтишга тўғри келган.

Килиан Мбаппе касаллиги туфайли КЎЖЧ гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этмади ва плей-оффнинг иккала ўйинида ҳам захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 08:45, 06.07.2025.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.