Ҳужумчи Виктор Осимхен келажаги борасида бир қарорга келди. Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли нигериялик футболчи фаолиятини "Галатасарой"да давом эттирмоқчи. Осимхен "Ал-Ҳилол"нинг ҳар мавсум учун 40 миллион евро маош тўлаш бўйича катта таклифини рад этди. Нигериялик ҳужумчи Европада ўйнашда давом этмоқчи.
2024/2025 йилги мавсумда Осимхен "Галатасарой"да ижарада ўйнаган. Футболчини сотиб олиш учун турк клуби "Наполи"га 75 миллион евро тўлаши керак. А Серия клуби ҳали чегирмалар қилишга тайёр эмас. "Галатасарой" 50-60 миллион евро тўлашга тайёр. Умуман олганда, музокаралар давом этади - Осимҳеннинг битимни ёпиш учун биргина истаги етарли эмас.
Виктор Осимхен "Галатасарой" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.













