Кириш Регистрация

Расман: Жон Дуран Моуриньо жамоасига ўтди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Жон Дуран "Ан-Наср"ни тарк этди. Саудияликлар қишда футболчи учун 77 миллион евро тўлаганди, аммо энди Дуран Европага қайтди. Тўғри, гап тўлақонли трансфер ҳақида кетмаяпти. "Фенербаҳче" ўзининг расмий сайтида 21 ёшли колумбиялик футболчини 2025/2026 йилги мавсум учун ижарага олганини эълон қилди.

Дуран ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган. Энди эса колумбиялик яна бир машҳур португалиялик - "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳузурига йўл олди.

Ўтган мавсумда "Фенербахче" Туркия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Жамоа "Галатасарой"дан 11 очко кам тўплади.

Киритилди: 23:26, 06.07.2025.
Ўқилди: 2187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик