Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

АПЛга қайтган клуб "Ньюкасл"дан ярим ҳимоячи олмоқчи

Баҳо:
+ | -

2024/25 йилги мавсум якунларига кўра, "Лидс Юнайтед" Англия Премьер-лигасига қайтди, шу боис жамоа янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришни мақсад қилган. The Athletic нашрининг нуфузли журналисти Дэвид Орнштейн берган эксклюзив маълумотга кўра, "товуслар" раҳбарияти "Ньюкасл" вакили Шон Лонгстаффни асосий нишон сифатида белгилаган.

Маълум бўлишича, "Лидс" 27 ёшли англиялик футболчининг трансфери учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда "Ньюкасл"га 12 миллион фунт таклиф қилган.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган, шунинг учун "қарғалар" ёзда футболчини бир йилдан кейин текинга қўйиб юбормаслик учун сотиш ҳақида ўйламоқда.

Қўшимча қиламизки, Шон Лонгстафф "Ньюкасл" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб сафида барча мусобақаларда 214 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt сайтида унинг нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Киритилди: 16:44, 08.07.2025.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4531]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2803]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2787]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2676]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2560]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2547]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2498]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2349]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2279]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик