"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайтида "қизил иблислар"нинг янги ҳужумчиси Матеус Куньянинг 10-рақамли футболкада ўйнашини маълум қилди.
"Бу рақам унинг ватани Бразилияда жуда машҳур ва мамлакатнинг энг йирик юлдузлари билан боғлиқ", - дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг 10-рақами ҳужумчи Маркус Рэшфордда эди.













