Кириш Регистрация

Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши жанги нега бекор қилингани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик UFC устаси Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоқ спортчиси Асу Алмабаевга қарши ўтказиши керак эди. Бироқ, ушбу баҳс бекор қилинди.

Маълум бўлишича, ҳеч бир спортчи жароҳат олмаган. Аммо ўзбекистонлик UFC жангчисининг Таиланддаги машғулотлари вақтида инфекцион яралар пайдо бўлган:

"Абу-Дабида Асу Алмабаев билан бўлиши керак бўлган жангимиз бекор қилинди. На мен, на у жароҳат олгани йўқ. Муаммо бошқа тарафдан чиқди.

Таиландга келганимда машғулот пайтида инфекцион яралар юзага келди. Бу ҳолат спортчиларда ҳаво алмашганда тез-тез учраб туради. Диетологим менга қандай дори ичиш кераклигини айтдилар. Тавсия этилган дорини қабул қилдим. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, допинг-назорат ходимлари келиб, мендан таҳлил олишди. Натижада, ичган дорим таркибида допинг назорати томонидан тақиқланган модда борлиги аниқланиб, жанг бекор қилинди", дейди Рамазон Темиров

Маълумот учун, мазкур спортчилар 26 июл куни Абу-Дабида октагонга кўтарилиши керак эди. Эндиликда Асу Алмабаев ушбу турнирда перулик Хосе Очаога қарши жанг қилади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 10:06, 09.07.2025.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.