Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"ПСЖ"дан учралган шармандали мағлубиятдан кейин Винисиус "Реал"ни тарк этмоқчи

Баҳо:
+1 | -2

"Реал Мадрид" раҳбарияти Винисиус Жуниорни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Fichajes портали хабарига кўра, клуб бразилиялик ҳужумчини энди "тегиб бўлмас" футболчи деб ҳисобламайди ва агар муносиб маблағ олинса, сотиш бўйича таклифларга очиқ.

Клуб ичидаги баҳсларга сабаб Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида "ПСЖ"дан учралган мағлубият (0:4) бўлди. Манбага кўра, "Реал Мадрид" Винисиуснинг бошқа ҳужумкор ўйинчилар, жумладан Килиан Мбаппе билан ўзаро муносабатларидан норози бўлган. Жамоанинг фикрича, футболчи мавсумнинг муҳим палласида етакчилик фазилатларини намойиш эта олмади.

2024/25 йилги мавсумда Винисиус барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Потенциал харидорлар орасида Саудия Арабистони клублари ҳам бор, улар футболчининг ўзига ҳам, "Реал"га ҳам катта сумма таклиф қилишга тайёр. Винисиуснинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган ва унинг бозор қиймати 120 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 10:27, 11.07.2025.
Ўқилди: 8491 марта.
Фикрлар: 77 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик