Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Рэшфорд - "Барселона"нинг устувор трансфер мақсади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Барселона"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Каталония клуби "Ливерпуль"дан Луис Диасни олиш фикридан қайтгач, англиялик ҳужумчига эътибор қаратди.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик аллақачон Рэшфорднинг трансферига розилик берган. Аввалроқ, "Атлетик" вингери Нико Уильямснинг трансфери барбод бўлган ва у ҳозирги клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаганди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида инглиз "Астон Вилла"да ижарада ўйнади. Ҳужумчи барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урган.

Киритилди: 05:53, 12.07.2025.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.