Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Родриго учун яхши пул таклифи бўлса, уни сотиб юборишга тайёр.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, ҳужумчига Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан қизиқиш бор. Ўз навбатида "қаймоқранглилар" 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 120-130 миллион евро товон пули талаб қилмоқда. Аввалроқ, Родригони "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бразилиялик футболчи "қироллик клуби" сафида 2019 йилнинг июлидан буён тўп тепиб келмоқда. Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.













