Ҳужумчи Даниэле Петроне "Милан" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Футболчи 16 ёшда. У "Беневенто"дан сотиб олинди. Тез орада форвард "Милан" ёшлар жамоасида машғулотларни бошлайди.
Сўнгги пайтларда Петроне "Беневенто" U-17 жамоасида ўйнаган. Шунингдек, у Италия U-16 терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган.













