Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Интер"нинг эронлик форвардига Англия ва Туркиядан таклифлар бор

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клубига тегишли бўлган эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми Европанинг икки клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбага кўра, форвардга Истанбулнинг "Бешиктош" ва Лондоннинг "Фулхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Иккала даъвогар ҳам аллақачон Италия гранди раҳбарияти билан музокараларга киришган.

Ўтган мавсумда Тареми "нерадзуррилар" сафида 26 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 32 ёшли эронликнинг трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг "Интер" билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 12:20, 15.07.2025.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.