"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган вингер Франсишку Консейсауни сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, туринликлар футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган. Таклиф товон пули миқдорига мос келади, аммо италияликлар пулни бўлиб-бўлиб тўламоқчи.
22 ёшли Консейсау ўтган мавсум "Ювентус" сафида ижара асосида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.













