Мадриднинг "Атлетико" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Науэль Молина катта эҳтимол билан ёзда бошқа жамоага ўтмайди.
Marca хабарига кўра, 27 ёшли аргентиналик футболчининг клубда қолишига раҳбарият ва мураббийлар штаби қарши эмас.
"Матрасчилар" Молина учун катта таклиф бўлмаса, уни сотмайди.













