Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Гранит Жака яна АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Сандерленд" баҳор охирида Англия Премьер-лигасига қайтди. Энди "қора мушуклар" ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда. Sky Sports'га маълум бўлишича, "Сандерленд"нинг трансфер бозоридаги нишони "Байер" ярим ҳимоячиси Гранит Жака ҳисобланади.

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, "Сандерленд" бу борада рақобатга дуч келади - 32 ёшли Жакани Саудия Арабистонида кўришмоқчи.

Бунгача Гранит Жака 2016-2023 йилларда "Арсенал" сафида АПЛда тўп тепган. Нуфузли Transfermarkt портали швейцариялик футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Жаканинг Леверкузендаги амалдаги шартномаси яна уч мавсумга мўлжалланган.

Киритилди: 16:25, 16.07.2025.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.