Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Шаҳзод Тоиров: «Навбаҳор»даги қисқа даврим, ширин хотиралар билан эслаш ҳамда соғинишга арзигулик давр бўлди, дея оламан”

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, «Навбаҳор»нинг 23 ёшли ҳимоячиси Шаҳзод Тоиров биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги боис, ўзаро келишувга асосан, жамоани тарк этди. Тоиров жорий мавсумнинг биринчи ярмида «лочинлар» таркибида  жами 4 та учрашувда майдонга тушиб, 288 дақиқа ҳаракат қилди.

Клуб матбуот хизмати ходимлари Шаҳзод Тоировдан интервью олишди.

— Шаҳзод, жамоада жуда қисқа вақт бўлдингиз, «Навбаҳор»ни бу қадар эрта тарк этишингизнинг сабаби нимада?

— Авваламбор, ассалому алайкум. Тўғри таъкидладингиз, «Навбаҳор»даги фаолиятим жуда эрта якунланди. Бунга эса ўйин амалиётининг камлиги  асосий сабаб бўлди. Ҳозир футбол ўйнайдиган ёшда бўлганим, футболчи сифатида янада ривожланишим кераклиги боис, жамоани тарк этишга қарор қилдим.

— ОКМКга ўтишингиз қандай содир бўлди? Мазкур жамоага ким таклиф этди?

— Биринчи давра якунланишига 4-5 та тур қолганида, менга Олмалиқ клуби раҳбариятидан чақирув бўлди. Келажак режаларим ҳақида сўрашди. «Навбаҳор» билан шартномам борлиги учун уларга аниқ жавоб беролмагандим. Кейин давра якунида ОКМКдан яна алоқага чиқишди. Аслида олмалиқликлар жорий мавсум аввалида ҳам менга таклиф билан чиқишган эди. Мен ўшанда яхши ниятлар билан «Навбаҳор»ни танлагандим. ОКМКнинг бу сафарги таклифини эса қабул қилдим. Мени Баҳодир Мирзаев таклиф этди.

— «Навбаҳор»даги қисқа фаолиятингиздан қандай таассуротлар қолди?

— Намангандаги фаолиятим қисқа бўлсада, жуда катта таассурот ва ҳиссиётлар бера олди. Наманганлик мухлисларга алоҳида респект деган бўлардим. Улар доимо юртимизда тенгсиз эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади. «Навбаҳор» ишқибозлари яратган атмосферада Европа нафасини ҳис қилдим. Уларни унутмайман. «Навбаҳор»даги қисқа даврим, ширин хотиралар билан эслаш ҳамда соғинишга арзигулик давр бўлди, дея оламан.

— «Навбаҳор»дан кетишингизга клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳам таъсир ўтказдими?

— Йўқ, Наманган жамоасидан кетишимнинг асосий сабаби, мураббийларнинг менга ишонч билдиришмагани бўлди. Мураббийнинг режасига кирмасангизу клуб раҳбарлари ёки мухлислар “жамоада қолинг”, дейишгани билан ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди.

— «Навбаҳор»дан кетмоқчи эканингизни айтганингизда, «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби қандай реакция қилишди?

— Жамоани тарк этмоқчи эканлигимни биринчи бўлиб,  жамоа бош мураббийи Сергей Лушанга айтдим. Мураббий айни пайтда режаларига мени киритмаётганини, жамоанинг асосий таркиби ўзагини аниқлаб олганлигини, шунинг учун ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмаслигини таъкидлади. Шу боис, кетишим энг тўғри йўл эканини англаб етдим.

Тўғри, клуб раҳбарлари озгина шошилмаслигимни, ҳали ҳаммаси олдинда эканини айтишди. Бироқ менга ўйин амалиёти керак эди. Шунинг учун «Навбаҳор»дан кетдим.

— Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга тилакларингиз...

— «Навбаҳор»даги қисқа фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган, мен билан дўст бўлган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Наманганлик мухлисларга эса омад ва зафарлар тилайман. «Навбаҳор» ишқибозларини менга кўрсатган ҳурматларини ҳеч қачон унутмайман. Собиқ жамоадошларимга ҳам раҳмат.

«Навбаҳор»га эса 2-давра ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:43, 16.07.2025.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3308]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2978]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2696]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2162]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1923]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1773]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1705]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1651]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1640]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1563]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик