Хон Андер Оласагасти "Реал Сосьедад"дан "Леванте"га ўтди.
Валенсия клуби 24 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
AS маълумотларига кўра, битим қиймати бонусларни ҳисобга олган ҳолда 1,5 миллион еврони ташкил этган. Сан-Себастьян клуби футболчини кейинги сотиш суммасининг 30 фоизини олади.
Оласагасти 2014 йилдан бери "Сосьедад" тизимида эди. У Ла Лиганинг ўтган мавсумида 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.













