Кириш Регистрация

Флик "Барселона" янги вингер сотиб олишини истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб ҳали ҳам 1:1 молиявий қоидасига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келаётганини, бу эса янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга олиб келиши мумкинлигини тушунади. Шу билан бирга, Испания грандининг бюджетида янги ўйинчиларни сотиб олиш учун маблағ мавжуд. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, германиялик мутахассис вазиятдан хабардор бўлса-да, ҳужумнинг чап қанотига ҳужумчи олиб келиш кераклигини таъкидламоқда. Аввалроқ, Флик "Атлетик" вингери Нико Уильямсни сотиб олишни маъқуллаган эди, аммо футболчи клуби билан шартномани узайтирди. Айни пайтда "Барселона" "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас трансфери устида иш олиб бормоқда.

Таъкидланишича, агар "блауграна" янги ҳужумчи билан шартнома имзоласа ҳам, буни августдан олдин амалга оширмайди. Каталонияликлар иқтисодий масала ҳал бўлишини кутишни афзал кўришади.

Киритилди: 08:13, 18.07.2025.
Ўқилди: 2706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.