Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Конференциялар лигаси: ХИКдан даҳшатли камбэк — 60 зарба ва 5 гол!

Баҳо:
+ | -

Финляндиянинг ХИК жамоаси Конференциялар Лигаси саралаш босқичида Фарер оролларининг «Рунавик» жамоасига қарши баҳсда ҳақиқий ғалабали камбэкни амалга оширди!

Бир ҳафта аввал Фарер оролларида ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва фин жамоасида бир футболчи майдондан ҳайдалган эди. Ҳамма нарса тугагандек туюлганди.

Бироқ кеча, жавоб ўйинида, 15-дақиқада «Рунавик» футболчиси Фабиан Несс қизил карточка олди ва ХИК рақиб дарвозасини ҳақиқий ўққа тутишни бошлади — жамоа 60 марта дарвоза томон зарба берди!

Натижада, 90+4-дақиқада ХИК 4:0 ҳисобини қайд этиб, ўйинни қўшимча вақтга олиб ўтди. Экстра-таймда эса Хельсинки жамоаси бешинчи голни урди ва кейинги босқичга йўл олди.

Таниқли футболчи Теему Пукки майдонда 97 дақиқа ўйнади, лекин гол ура олмади. Аммо у мухлисларга узоқ вақт ёдда қоладиган камбэкни совға қилишга ёрдам берди.

Киритилди: 13:17, 18.07.2025.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик