Миланнинг "Интер" клуби спорт директори Пьеро Аузилио "Галатасарой" билан ярим ҳимоячи Ҳоқон Чалхонўғли бўйича музокаралар ҳақида маълумот берди.
Июнь ойидан буён ОАВда футболчининг Туркияга кўчиб ўтиши ҳақида мунтазам равишда гап-сўзлар бўлиб турди. Ҳатто 31 ёшли турк "Галатасарой" билан шартнома шартлари бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Биз "Галатасарой" билан музокаралар олиб бордик, аммо муҳокамалар давомида келишувга эришиб бўлмаслиги дарҳол маълум бўлди. Уни сотиб олишга ҳаракат қилишди - шу холос. Хоқон билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ," - дея Аузилонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" президенти Жузеппе Маротта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг, Ҳоқон Чалханўғли жамоада ўйнашни истамаётгани, шу сабабли сотилиши мумкинлигини айтганди.













