Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган нуфузли Freestyle Chess Grand Slam шахмат турнирида ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этди. Афсуски, икки вакилимиз мусобақани 9–12-ўринлар билан якунлаб, беллашувни эрта тарк этишди. Спортчилар ушбу турнирдаги иштироки учун 10 минг доллар миқдорида мукофот пулига эга чиқди.

Турнирни муваффақиятли бошлаган ўзбекистонлик шахматчилар гуруҳ босқичида муносиб иштирок этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ чорак финалда омад юз ўгирди: Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригайсига қарши баҳсда имкониятни бой берди. Синдоров эса америкалик Ҳанс Неманга қарши асосий ва тай-брек ўйинларда дуранг ўйнаган бўлса-да, армагеддон партиясида мағлуб бўлди.

18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси шахматчилар 3-ўрин учун мағлублар йўлагида юришини давом эттирди. Ушбу босқичда Абдусатторов америкалик Уэсли Со, Синдоров эса норвегиялик Магнус Карсленга қарши дона сурди.

Абдусатторов ва Со ўртасидаги иккита классик партия дуранг билан якунланди. Тай-брекда эса америкалик шахматчи устун келди. Синдоров ва Карслен баҳсида ҳам дастлабки ўйин дуранг бўлди, бироқ иккинчи партияда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланган Карлсен ғалаба қозонди.

Шу тариқа Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров Freestyle Chess Grand Slam турниридаги юришини якунлади. Улар якуний натижага кўра 9–12-ўринларни эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:28, 19.07.2025.
Ўқилди: 4793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5640]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3745]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3301]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3169]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3090]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2957]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2784]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2529]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2330]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2037]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик