Миланнинг "Интер" клуби жорий трансфер ойнасида ҳужумчи Маркус Тюрамни сотмайди.
27 ёшли футболчига Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдирмоқда, аммо яқин келажакда трансфер амалга ошиш эҳтимоли паст.
"Тюрам бу ёзда сотилмайди. Ҳеч қандай имконият йўқ," - дея "нерадзуррилар" спорт директори Пьеро Аузилонинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Маркус Тюрам 2024/25 йилги мавсумда "Интер" сафида 50 та ўйинда 18 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Французнинг Италия гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган.













