Кириш Регистрация

Вольтемаденинг агенти "Штутгарт" "Бавария" таклифини ўйлаб ўтирмай рад этганидан ҳайратда қолди

Баҳо:
+ | -

Германиялик ҳужумчи Ник Вольтемаденинг агенти Дэнни Бахман "Бавария"нинг Вольтемаде сотиб олиш бўйича навбатдаги таклифини рад этган "Штутгарт"нинг позициясидан ҳайратда эканини билдирди.

ОАВ маълумотига кўра, мюнхенликлар 23 ёшли ҳужумчи учун қатъий белгиланган 50 миллион евро ва яна беш миллион бонус сифатида тўлашга тайёр эди. Бироқ, "Штутгарт" бунга рози бўлмади ва камида 80 миллион евро талаб қилишда давом этмоқда.

"Бундеслига учун рекорд даражадаги 55 миллионлик таклиф ҳатто музокаралар учун сабаб бўлмаган бўлса, "Штутгарт" умуман қанча суммани ўзига хос деб билиши қизиқ. Бу мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди," - дея агентнинг сўзларини келтиради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг.

Ўтган мавсумда форвард барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:04, 19.07.2025.
Ўқилди: 928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик