"РБ Лейпциг" футболчиси Хави Симонс тез орада Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин - ярим ҳимоячига АПЛнинг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Арсенал," "Тоттенхэм" ва "Челси" жамоалари Симонснинг вакиллари билан музокараларни бошлаган. Тахминий трансфер суммаси - 60 млн евро. Футболчининг ўзи фаолиятини Англияда давом эттиришга тайёр.
Ўтган мавсумда нидерландиялик хавбек "РБ Лейпциг" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Симонснинг немис клуби билан амалдаги шартномаси икки йилдан сўнг якунига етади. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг нархи - 70 млн евро.













