Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси нархини оширди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Жеймс Макатини 35 миллион фунтга баҳоламоқда.

Июнь ойи охирида "шаҳарликлар" 22 ёшли ярим ҳимоячини тахминан 25 млн фунтга сотишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Англия U-21 терма жамоаси сардорига "Ноттингем Форест", "Вест Хэм", шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия", Франкфуртнинг "Айнтрахт" ва Бундеслиганинг бошқа клублари қизиқиш билдирмоқда. Уларнинг аксарияти 20-25 миллион фунт атрофида битим тузишга умид қилишган. Бироқ, тахминларга кўра, энди манкунианликлар тахминан 35 миллион фунтга умид қилмоқда. Бу футболчига даъвогарлар учун тўсиқ бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, 2023 йилда Коул Палмерни "Челси"га 42,5 млн фунтга сотган "Сити" Макэйти нархини белгилашда айнан шу суммадан фойдаланмоқда.

Яқинда футболчи бир муддат Германияда бўлиб, "Айнтрахт" ва "Боруссия" билан танишган ва кўрганларидан ҳайратга тушганди. Ўз навбатида, "Ноттингем" ва "Вест Хэм" ҳам ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида футболчи олишни кўзламоқда.

Киритилди: 22:48, 20.07.2025.
Ўқилди: 1106 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.