Мадриднинг "Реал" клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди аллақачон таътилни тугатиб, клуб машғулотлар базасида индивидуал машғулотларни бошлаб юборди, дея хабар беради Marca нашри.
Манбага кўра, 30 ёшли француз сентябрь ойига қадар оптимал формасини тиклаш ва асосий таркибдаги ўрин учун Фран Гарсия ва Альваро Каррерас билан курашмоқчи.
"Қироллик клуби"нинг ўзи яхши таклиф бўлса, Мендини сотишга тайёр.













