Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Ланг - Кварацхелия билан таққослашлар ҳақида: "Мен бошқа футболчиман ва "Наполи" тарихига кирмоқчиман"

Баҳо:
+ | -

Ёзда "Наполи" таркибига қўшилган нидерландиялик вингер Ноа Ланг унинг трансфери билан боғлиқ кутилмаларга изоҳ берди.

Хвича Кварацхелия "ПСЖ"га кетганидан сўнг, айнан Ланг илгари жамоанинг грузиялик етакчиси ўйнаган ҳужум қанотида ҳаракат қилиши керак. Кварацхелияни алмаштириш зарурати туфайли босим сезяпсизми, деган саволга жавоб берар экан, Ланг бу чорловни қабул қилишга тайёрлигини ва клуб тарихида ўз изини қолдиришга қарор қилганини таъкидлади.

- Мен клубнинг ишончини ҳис қиляпман ва Кварацхелия ажойиб ўйинчи эканлигини тушунаман. Аммо мен бутунлай бошқа футболчиман ва ўз тарихимни "Наполи"да қурмоқчиман. А серияда рақобат кучли ва бу менга ёқади. Италия мени ҳар доим футболга бўлган иштиёқи билан ўзига жалб қилган ва мен бу ерда ўзимни кўрсатиш имкониятини интиқлик билан кутмоқдаман," - деди Ланг клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ланг жорий ёзги трансфер ойнасида ПСВдан "Наполи"га ўтган эди.

Киритилди: 16:03, 21.07.2025.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.