Кириш Регистрация

"Челси" Жексон учун "космик" нарх белгилади

Баҳо:
+2 | -

"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. 24 ёшли сенегалликка қизиқиш билдираётган клублар орасида Премьер-лиганинг бошқа вакиллари - "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" ҳам бор.

Transfer News Live нашрининг Sky Sports журналисти Каве Солхеколга таяниб хабар беришича, "Челси" Жексонни 80-100 миллион фунтга (тахминан 92-115 миллион евро) баҳоламоқда.

Қайд этилишича, "Челси" мўлжал сифатида Уго Экитикенинг нархидан фойдаланади. "Ливерпуль" француз учун 95 миллион евро тўлаши кутилмоқда (бонуслар билан бирга).

"Челси" сафида 81 та ўйинда Николас Жексон 30 та гол урди ва шерикларига 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:38, 21.07.2025.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.